Афғонистон вилоятлари кетма -кет толиблар қўлига ўтмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i64280-Афғонистон_вилоятлари_кетма_кет_толиблар_қўлига_ўтмоқда
Афғонистон шимолидаги Пул-Хумри шаҳри Толибон назорати остида.
(last modified 2021-08-11T22:06:38+00:00 )
август 11, 2021 07:53 Asia/Tashkent
  • Афғонистон вилоятлари кетма -кет толиблар қўлига ўтмоқда

Афғонистон шимолидаги Пул-Хумри шаҳри Толибон назорати остида.

Айни пайтда, Афғонистон ғарбидаги Фараҳ  вилоятининг маҳаллий расмийлари  вилоят маркази Толибон томонидан назоратга олинганини тасдиқладилар.

Бир неча вилоят марказлари Толиблар қўлига ўтиши билан бир вақтда,мамлакат президенти Ашраф Ғани бугун эрталаб (11 -август, чоршанба) Балх вилоятига сафар қилди.

Кеча кечқурун  Миллий ҳаракат партияси раҳбари Абдулрашид Дӯстум ҳам ўнлаб хавфсизлик кучлари билан Мозори Шарифга борди.

Хабарларга кӯра Бадахшон вилоятининг маркази Файзобод шаҳри ҳам Толибон тасарруфига ӯтган.