Захарова: Биз АҚШнинг Россияга қарши дўстона бўлмаган ҳаракатларига жавоб берамиз
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Москва АҚШнинг дўстона бўлмаган ҳаракатларига жавоб беришини таъкидлади.
Мария Захарова сешанба куни Москва АҚШ билан музокараларни тўхтатмаслигини ва Вашингтоннинг амалий ҳаракатларига асосланган муносабатларни ўрнатишини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили қўшимча қилди: "Биз АҚШнинг мамлакатимизга қарши қилаётган дўстона бўлмаган ҳаракатларига жавоб берамиз. Шу билан бирга, биз доимо конструктив қадамларни ташлаймиз. Биз фактларга кўра ҳаракат қиламиз."
Захарова Москва Вашингтон билан алоқани сақлайди ва ҳеч қачон мулоқот эшигини ёпмайди, дея таъкидлади.
Аввалроқ Россия Думаси спикери Вячеслав Володин АҚШ президентининг россиялик ҳамкасбига нисбатан ҳақоратли сўзларига жавобан, Жо Байден аслида рус халқини ҳақорат қилганини ва Путинга ҳужум қилиш Россияга ҳужум қилиш билан баробар эканлигини айтганди.