Байден: Афғонистонни тарк этиш қароримдан афсусланмайман
АҚШ президенти Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиш қароридан пушаймон эмаслигини айтди.
"Йўқ", деди у сешанба куни кечқурун матбуот анжуманида, Толибоннинг кенг тарқалган ҳужумлари шароитида АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши ўзгарадими, деган саволга жавобан.
"Биз у ерда ўтган 20 йил ичида 300 мингдан ортиқ афғон кучларини ўқитиш ва жиҳозлаш учун 1 триллион доллардан кўпроқ маблағ сарфладик, деди Байден. Афғон расмийлари бирлашиши керак. Улар ўзлари ва ватанлари учун курашишлари керак".
Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари Афғонистондаги сўнгги 20 йил мобайнидаги нотўғри ва провокацион ҳаракатлари, жумладан, маҳбусларни қийноққа солиш, тунги операциялар, тинч аҳолини қирғин қилиш, гиёҳванд моддаларни етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ҳамда бошқа ўнлаб ҳолатлар билан ҳозирги вазиятни яратишди. Америкаликлар Афғонистонни тарк этиш олдидан дунёнинг турли мамлакатларидан 20 дан ортиқ террористик гуруҳларни бу мамлакатга олиб келишди ва афғонлар учун ноаниқ ва қоронғу келажакни ташкил қилишди.