Афғонистон армияси аскарлари Ҳайратон чегараси орқали Ўзбекистонга қочиб ўтишмоқда
(last modified Sun, 15 Aug 2021 05:46:51 GMT )
август 15, 2021 10:46 Asia/Tashkent

Афғонистоннинг Балх вилоятининг собиқ ҳокими ва бу мамлакат исломий жамият партияси етакчиси аъзоси Афғонистон миллий-исломий ҳаракати раиси билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  кеча Афғонистон расмийларидан бири Ато Муҳаммад Нур  ўз сўзларида  унинг қўмондонлиги остидаги куучлар ва генерал Дўстум техника ва қурол билан Ҳайратон чегара пункти орқали Ўзбекистонга ўтишганини маълум қилди.

Олдинроқ  Афғонистоннинг миллий-исломий ҳаракати раиси Абдурашид Дўстум  видеоклипда  ўзи ва ўз қўмондонлиги остидаги кучларни  Толибон гуруҳига мамлакатнинг шимолидаги муҳим шаҳарларига киришига йўл қўймаслигини иддао қилганди.

Кеча Толибон гуруҳи  Афғонистон шимолидаги қаттиқ қўриқланадиган Мозори Шариф шаҳрини ўз назоратига олди.

Бошқа хабарга кўра,  Афғонистон ижтимоий тармоқларида жойлаштирилган тасвирлар Толибон гуруҳини Нангарҳор вилояти шарқидаги Жалолобод шаҳрини ҳам ишғол этганидан далолат бермоқда.