Толибон жангарилари Кобул шаҳрига кирдилар
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Толибон жангариларни мамлакат пойтахтига кирганини тасдиқлади.
Ўз номини фош бўлишини истамаган бу вазирлик ходимларидан бири, Толибон гуруҳи жангариларини бир неча томондан Кобулга кирганини маълум қилди.
Шу билан бирга Толибон гуруҳи ҳам Кобул шаҳридан кетмоқчи бўлган одамларга хавфсиз жойларга кўиб ўтишга рухсат берганликларини эълон қилган. Бу гуруҳ шунингдек болалар ва аёлларга хавфсиз жойга беришларини тавсия қилган.
Хабар тарқалишидан бир неча соат олдин Афғонистон расмийси Толибон жангариларини Кобул атрофига яқинлашаётганини эъон қилганди.
Толибон жангарилари ҳукумат кучларини жиддий қаршилигисиз Кобул томон ҳаракатланаётган эди.
Афғонистоннинг ушбу расмийси Толибон гуруҳини Лугар вилоятидаги Пули Аламни эгаллаб олганидан кейин Кобулдан 50 километр масофага етиб келди ва Кобул атрофидаги ҳудудларини ҳам ўз назоратига олди де аниқлик киритди.
Толибон жангарилари Кобул шаҳрига киришидан олдин бу шаҳардаги электр станциясини назоратга олганди.