Толибон: Афғонистон бошқа давлатлар учун хавф туғдирмайди
(last modified Mon, 16 Aug 2021 07:30:21 GMT )
август 16, 2021 12:30 Asia/Tashkent
  • Толибон: Афғонистон бошқа давлатлар учун хавф туғдирмайди
    Толибон: Афғонистон бошқа давлатлар учун хавф туғдирмайди

Толибон гуруҳи наттоғи ҳозирги Афғонистон бошқа мамлакатлар учун таҳдид эмаслигини иддао қилди.

Қатар пойтахти Доха шаҳридаги  Толибон наттоғи Муҳаммаднаъим Вардак  "Ал-Жазира" телеканали билан экслюзив суҳбатида,  Афғонистон ҳудуди шахслар ёки гуруҳларнинг бошқа давлатлар хавфсизликига таҳдид соладиган жой эмаслигини маълум қилди.

 Толибон гуруҳи наттоғи, ўз сўзларида,  бу гуруҳ мамлакат халқ эҳтиёжларини қондириш мақсадида Афғонистонда мустақил исломий тузумни ўрнатмоқчи деб қўшимча қилди.

Муҳаммаднаъим Вардак шунингдек  биз биринчи навбатда Афғонистонда хавфсизлик ва тинчликни ўрнатмоқчимиз. Биз бугундан кейин Афғонистон хавфсизигини таъминлашни ҳамда халқнинг муносиб ва тинч ҳаёт кечиришни истаймиз дея таъкидлади.

Эндиликда Толибон гуруҳи Афғонистон пойтахти-Кобул шаҳрига кирган  ва мамлакат президенти Ашраф Ғани эса мамлакатдан қочиб кетган.

Энди Толибон гуруҳи  Парвон ва Панжшир вилоятларидан бошқа бутун Афғонистоннни ўз назоратига олган.

 

Ёрлиқ