Ғарб давлатлари Афғонистонда Толибоннинг ҳокимият теппасига келганига нисбатан турлича позиция тутишмоқда
Афғонистонда ҳокимиятни Толибон қўлига ўтганининг бир неча кунидан кейин Ғарб давлатлари жумладан АҚШ ва Британия бу масала хусусида бир бирига зид позиция тутишмоқда.
АҚШниннг айрим расмийлари мамлакат президенти Жо Байденнинг Афғонистондан АҚШ қўшинларини чиқариш тўғрисидаги сиёсатини қўллаб-қувватлаб айримлари эса бу сиёсатни нотўғри деб аташмоқда.
АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Афғонистонга нисбатан АҚШ демократик давлати ҳатти-ҳаракатини олқишлаб, Байден ўзининг кучли раҳбарлиги ва Афғонистонда ҳарбий аралашувини тўхтатишга алоҳида эътибор қаратгани мақтовга сазовордир деб айтди.
АҚШ сенати ташқи қўмитаси раис Боб Менендезнинг тарқатган баёнотида Афғонистондаги сўнгги вазиятлар ўтган йигирма йил ичидаги АҚШнинг демократик ва республикачи давлатларининг хатоликларининг тўпламидир сўзларидан кейин Ненси Пелоси ушбу сўзларни билдирган.
АҚШ Молия вазири ва Казначилик вазирлиги ташқи активларни назорат қилиш бошқармаси расмийлари ҳам Афғонистоннинг АҚШдаги давлат захиралари музлатиб қўйиш қарорига келган. Ушбу қарор асосида АҚШнинг турли молиявий муассасаларида сақланадиган Афғонистон давлатининг миллаардлаб доллар захиралари блокланади ва ёки Толибоннинг ушбу масалага қўл топиши олди олинади.
АҚШ ва уни Иттифоқчилари Афғонистон мавзусидаги маслаҳатлашувини давом эттиришмоқда.
Шу муносабат билан АҚШ президенти ва Британия Бош вазири Афғонистондаги сўнги кунлардаги вазиятни муҳокама қилиб, иттифоқчилар орасида мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидлашмоқда.
Британия ТИВ раҳбари Доминик Робб Афғонистон ўзгаришлари тўғрисида янги позициясида Толибон гуруҳи томонидан Афғонистон ҳокимиятини эгаллангани даҳшатли ва шок келтирувчи бўлишидан қатъий назар Толибоннинг Афғонистнда ҳокимиятга эга бўлишини қабул қилишимиз тўғри келада деб аниқлик киритди.
Канада Бош вазири Жастин Тродо ҳам Канада давлати Толибонни Афғонистон ҳукумати сифатида расман тан олмайди чунки бу гуруҳ мамлакатда ҳокимятни зўрлик билан эгаллаб олган деб айтди.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсат масъули Жозеп Боррель ҳам Европа Иттифоқи ташқи ишла вазирлари билан фавқуллода йиғилишада, биз Кобудаги ҳар қандай расмийси билан боғланишимиз керак. Толибон урушда ғалаба қозонди ва биз улар билан гаплашишимиз лозим деб эълон этди.
Россия ва Хитой ТИВ раҳбарлари ҳам Афғонисттон вазиятини муҳокама қилар экан, Пекин ва Москва давлатларини Толибон гуруҳини диний муътадилликни сақлаши, ташқи сиёсатни тинч йўл билан олиб бориш ва ҳукуматни тузишда барча кучлар билан ишлаш зарурлигига кўндиришга ҳаракат қилишларини таъкидладилар.