Туркия ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлари мулоқот қилдилар
Озарбойжон республикаси ва Туркия мудофаа вазирлари минтақавий мавзулар хусусида суҳбатлашдилар.
Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов бу учрашувда икки мамлакат ўртасида алоқалар, минтақавий ва хавсифзлик ҳамкорликлар ҳамда мудофаа саноати соҳасидаги ўзаро масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Хабарга биноан, Туркия ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлари шунингдек Арманистон қўшинларини Озарбойжон респубилкаси чегара чизиғига қилган ҳужумларини ҳам муҳокама қилишди.
Хулуси Акар бу учрашувда Анқара давлати ҳардоим Боку халқининг ёнида бўлишини таъкидлади.
Озарбойжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов 17--20 август кунлари Истанбулда бўлиб ўтадиган Халқаро авиация саноати кўргазмасини кўриш учун бу шаҳарга борди.