Озарбайжон ва Арманистон кучларининг алоқа линияларида кескинлик давом этмоқда
(last modified Tue, 07 Mar 2023 08:25:30 GMT )
март 07, 2023 13:25 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон ва Арманистон кучларининг алоқа линияларида кескинлик давом этмоқда
    Озарбайжон ва Арманистон кучларининг алоқа линияларида кескинлик давом этмоқда

Халқаро суднинг Лочин йўлагини тўсиб қўйишни тўхтатиш тўғрисидаги буйруғини чиқарганига қарамай, Илҳом Алиев ҳукумати баъзи бегоналар кўмаги билан Қорабоғ арманларини мухосира қилишда давом этаётган кўринади.

Шу муносабат билан нашр этилган хабарда Тоғли Қорабоғ ҳудудида Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётгани ва можаро тарафларидан инсонлар қурбон бўлгани ҳақида сўз боради. Бу соҳадаги сўнгги ҳолатда, 6-март куни Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ҳарбий кучлари ўртасида Лочин йўлаги ва Қорабоғ минтақасида тўқнашув юз берди.

Бу ҳақда арман оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди:5-март куни эрталаб соат 10:00 атрофида кириб келган Озарбайжон аскари гуруҳи Арманистон полициясининг паспорт ва виза бўлими ходимларини олиб кетаётган автомобилни нишонга олди, бунда 3 нафар полициячи ҳалок бўлди, яна 1 киши яраланди.

Шу нуқтаи назардан, Боку оммавий ахборот воситалари ҳам эълон қилди:Бугун эрталаб Арманистондан ноқонуний равишда ҳарбий техника олиб кетаётган автомобил Лочин йўлагидан Қорабоғ ҳудудига кирмоқчи бўлган вақтда Озарбайжон Республикаси ҳарбий кучлари томонидан тўхтатиб қўйилган. Озарбайжон кучлари машинани кўздан кечирмоқчи бўлганида, арман аскарлари уларга қарата ўқ узган, отишмада ҳар икки томондан қурбонлар бўлган. Можаро томонлари ҳисоботлари нашр этилишидан кўриниб турибдики, озарбайжон ҳарбийлари томонидан эълон қилинган ҳисобот ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки Озарбайжон Республикаси ҳарбийлари ҳали ҳам Тоғли Қорабоғ арманларини мухосира қилган ва улар Лочин коридорини тарк этмоқчи эмас.

Халқаро суд ўтган ойнинг 22-февралида Боку ва Ереван ўртасидаги келишмовчиликлар ва Озарбайжон Республикасининг ҳарбийлари томонидан Лочин йўлагини тўсиб қўйганлиги тўғрисида қарор чиқарди:“Озарбайжон Республикаси Лочин йўлагининг ҳар икки йўналишида одамлар, транспорт воситалари ва юкларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш чораларини кўрсин”.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги низоли Қорабоғ минтақаси

 

Халқаро суд (Гаага) Арманистоннинг Лочин йўлаги ҳақидаги даъволарига нисбатан мажбурий деб атаган қарорида таъкидлаган:“Ушбу масала бўйича якуний қарор қабул қилинмагунча ва халқаро конвенция бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ (ирқий камситишнинг барча шаклларини йўқ қилиш) Озарбайжон Республикаси ҳукумати Лачин коридорининг иккала йўналишида ҳам одамлар, транспорт воситалари ва юкларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш чораларини кўрсин”.

Бундан ташқари, кўплаб экспертлар Озарбайжон Республикаси ва Туркиянинг Арманистон билан ҳудудий масалалар бўйича сиёсатини жуда жиддий деб ҳисоблайди. Масалан, Қора денгиз-Каспий минтақаси сиёсий ва ижтимоий тадқиқотлар институти директори, Россия Фанлар академияси катта илмий ходими, шу соҳада россиялик тажрибага эга турколог олим Виктор Надин Рафский шундай фикрда:"Озарбайжон Республикасининг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги барча ҳаракатлари каттароқ режанинг бир қисмидир. Бокудаги кескинликнинг кучайиши билан Озарбайжон ҳукумати Арманистон билан масалани тугатишмоқчи ва қўшимча равишда Туркия билан,тўғридан-тўғри  унинг барча таркибий қисмлари қурқлик орқали алоқа  ўрнатишмоқчи ва Буюк Турон деб атайдиган нарсани ўрнатиш сари олға суришмоқчи. Бу россиялик мутахассис яна шундай деб ҳисоблайди:"Боку расмийларининг Ереван расмийлари билан муносабатларидаги номувофиқликлари, жумладан, бу масала ва албатта, биринчи навбатда Илҳом Алиев ҳукумати билан ҳамкорликни кенг қамровли қўшма дастурлар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган Туркиянинг қўллаб-қувватлашидан келиб чиқади. 

Сиёсатчилар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазалари билан бир қаторда, Боку ҳукумати расмийлари Озарбайжон Республикаси ҳудудида операциялар ўтказиш учун бошқа давлатлар ёки минтақавий ва халқаро институтлардан рухсат сўрамасликларини доимо эълон қилиб келадилар. Аслида Боку ҳукумати айрим бегоналар ёрдамида қандайдир ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириб, Арманистон билан баҳсли ҳудудларда ўз мавқеини барқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Илҳом Алиев ҳукумат амалдорлари нуқтаи назаридан Боку ва Ереван ўртасидаги баҳсли барча ерлар Озарбайжон Республикаси ерлари ҳисобланади ва шу давлатга тегишли. Илҳом Алиев ҳукумати амалдорлари вақти-вақти билан Арманистон ҳарбий кучлари билан кескинлик ва тўқнашув томон ўтиб, ҳар икки томоннинг қурбон бўлишига олиб келадиган ҳаракатлари Боку расмийларининг ана шундай ўзига хос қараши туфайлидир.