Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди
Қорабоғ минтақасида Арманистон ва Озарбайжон Республикасида ҳарбийлари тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча, Қорабоғ минтақасида Арманистон ва Озарбайжон Республикасида ҳарбийлари яна бир бор тўқнашишдики, бу икки тарафдан бир неча ҳарбийлар ҳалок бўлиши ва яраланишига олиб келди.
Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Элон қилишича, бу мамлакат ҳарбийлари "Хонкенди-Халфоли-Туршсу" йўлида қурол олиб кетилётгани шубҳаланилганАрман ҳарбийлари Карвони билан тўқнашганидан сўнг, бу республиканинг икки ҳарбийси Қорабоғ минтақасидаги ушбу тўқнашувда ҳалок бўлди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам учта ҳарбийси Қорабоғда ҳалок бўлганини билдирди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон республикасининг қурол ташиши бўйича айбловларини рад этиб, эьлон қилди:Ушбу давлат ҳарбийлари ҳужжатлар ва бир тўпончадан иборат юкни олиб боришаётган эди.
Бу шундай вазиятдаки, Арманистон Бош вазири яқинда Германия парламенти вакиллари билан учрашувда айтдики, Озарбайжон ушбу мамлакатга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёрланмоқда. Пашинян аниқлик киритишича, Лочин ўтиш йўлини тўсиб қўйиши ва Бокунинг “Ғарбий Озарбайжон”ни қуриш ҳақидаги асоссиз даьвоси Озарбайжон Республикасининг Арманистонга оммавий ҳужум уюштириш қароридан далолат беради.
Ўтган йили 12-декбрда Озарбайжон Республикаси томонидан Тоғли Қорабоғдаги Лочин йўлагини тўсиб қўйилиши Баку ва Ераван ўртасидаги низоларнинг чуқурлашишига олиб келди.
Халқаро арбитраж Озарбайжон Республикасидан Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасидаги ягон алоқа йўли Лочин йўлагидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлашни талаб қилган бир пайтда, Апманистон бош вазири Лочин йўлагини очиш бўйича ҳеч қандай ҳаракат бажарилмаганини эьлон қилди.