август 21, 2021 11:34 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Кобулда мухолифат аъзоларини қидиришни бошлади
    Толибон гуруҳи Кобулда мухолифат аъзоларини қидиришни бошлади

Толибон гуруҳи мухолифатчиларни қўлга олиш уун уйма-уй тинтувларни олиб боришни бошлади.

 Бир нусхаси Франция ахборот агентлигига топширилган БМТнинг махфий ҳисоботига асосан Толибон "қора рўйхати" ни  тайёрлагани ортидан мухолифат аъзоларини таъқиб қила бошлаган.

 Толибон гуруҳи аъзолари ушбу мақсадни амалга ошириш  назарга тутган одамлар яқинларини ҳибсга олиш билан таҳдид қилмоқда.

 БМТ ҳисоботига биноан  Толибон гуруҳининг асосий мақсади АҚШ ва НАТО билан ҳамкорлик қилган шахсларни ҳибсга олишдир.

Толибон ҳаракати 15 август куни Кобул шаҳрига кириши билан ҳокимиятни қўлга олди.

Бу гуруҳ тез орада умумий амнистия эълон қилди ва  бир неча бор ҳам умумй эркинликлари, аёллар ҳуқуқлари, фуқаролар хавфсизлиги ва қўшни мамлакатлар хавфсизлигини камфолатланишини эълон қилди.

 

Ёрлиқ