Байден: ақшликларни Афғонистондан эвакуация қилиш хавфли амалиётдир
(last modified Sat, 21 Aug 2021 07:07:14 GMT )
август 21, 2021 12:07 Asia/Tashkent
  • Байден: ақшликларни Афғонистондан эвакуация қилиш хавфли амалиётдир
    Байден: ақшликларни Афғонистондан эвакуация қилиш хавфли амалиётдир

АҚШ президенти Афғонистондан АҚШ ва унинг иттифоқчилари фуқароларини эвакуация қилишни хавфли операция эканлигини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти, Жо Байден  унинг маъмурияти ҳозирда Афғонистонда қанча АҚШлик қолганини билмайдиганини таъкидлаб,  якуний натижа нима бўлиши тўғрисида ваъда бера олмайдиганини маълум қилди.

Байден Толибон гуруҳини  Афғонистон фуқароларига ҳар қнаадй ҳужум ҳужум қилиши ёки аэропортга киришини олдини олганида куч билан жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирди.

Жо Байден шунингдек  Афғонистондан АҚШ ҳарбий кучларни чиқарилиш ҳақидаги танқидларга тўхталиб,  НАТО даги АҚШ иттифоқчилари  Афғонистондан қўшинларини чиқариш лойҳасидан хабардор эдилар ва улар АҚШнинг ушу лойиҳасига қарши чиқишмади деб иддао қилди.

Бошқа томондан АҚШ сенати мажлиси ташқи алоқалар қўмитаси демократик раиси сенатор  Боб Менендез ҳам сўнгги воқеалар  ўтган йигирма йил ичида республикачилар ва демократлар амалга оширишга хатоликлар тўпламидир,  биз эндиликда  сиёсий ва хавфсизлик мағлубиятларнинг даҳшатли оқибатларига гувоҳ бўлмоқдамиз деб қўшиимча қилди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ давлатининг Афғонистонга босиб кирганининг йигирма йили давомида бу мамлакатда ўн минглаб инсонларни ўлдирилиши, инфратузилмаларни вайрон бўлиши ва гиёҳванд моддалар ва терроризмни кўпайишидан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган вазиятда Вашингтон ўз қўшинларини бу мамлакатдан чиқармоқда.

 

Ёрлиқ