Хитой Конгресси учта фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i64536
Кеча Хитойнинг 13 - чи халқ вакиллари Конгрессининг доимий қўмитаси мамлакатда оилаларнинг 3 фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 21, 2021 13:27 Asia/Tashkent
  • Хитой Конгресси учта фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
    Хитой Конгресси учта фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Кеча Хитойнинг 13 - чи халқ вакиллари Конгрессининг доимий қўмитаси мамлакатда оилаларнинг 3 фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бу фармон  оила ва аҳолини тартибга солиш қонунига биноан Хитой  3 -чи фарзандга эга ота-оналарни бюджет, солиқ, таълим, уй-манзил ва бандлик жиҳатидан қўллаб- қувватлашини маълум қилди.

 Май ойда  ўтказилган Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий идораси йиғилишида  3 фарзандга эга бўлиш сиёсати  мамлакат демографияси яхшиланиши, инсоний манбалар имтиёзлларини сақланиши ва аҳолининг қариши билан фоал курашишга ёрдам берилиши таъкидланди.

Хитой 2013 -йилда  оилаларга  бир фарзандга эга бўлган ҳолатда, иккинчи фарзандга кўришга рухсат берганди ва  2016 - йилда барча эр-хотинларга иккинчи фарзандга эга бўлишга ижозат берди.

Сўнгги рўйхатга олиш маълумотларига биноан, , 60  яшар ва ундан катта ёшдаги одамлар  2020 йилда Хитой аҳолисининг 18,7 физини ташкил қилди ва бу  2010 йилга нисбатан 5,44 фоизга кўпроқдир.