август 22, 2021 11:48 Asia/Tashkent
  • Афғонистон собиқ ички ишлар вазири Кобул қулашининг асосий сабаби ҳақида гапирди
    Афғонистон собиқ ички ишлар вазири Кобул қулашининг асосий сабаби ҳақида гапирди

Афғонистон собиқ ички ишлар вазири Кобул ҳукуматини қулашида бу ҳукуматнинг коррупция ва АҚШ билан келишмовчиликлар сабаб бўлганини айтди.

Al-Arabiya телеканалининг кечанги хабарига кўра, Афғонистон собиқ ички ишлар вазири  Муҳаммад Умар Довудзай ўз сўзларида,  Вашингтон давлати Афғонистон давлти билан эмас балки Толибон  билан музокараларга киришган эди, бундан ташқари сўнгги кунларда АҚШ ва Афғонистон ўртатидаги алоқалар совуқлашиб кескинлашганди деб изоҳлади.

Довудзай шунингдек,  Ашраф Ғанини Афғонистонни тарк этиш хусусидаги ноаниқликлар бирлигига тўхталиб, Толибоннинг мамлакат устидан ҳукмронлик қилишнинг энг муҳим сабаблари армиядаги коррупция ва бу ҳарбий муассасанинг қўмондонлигининг заифлиги эди. Армия Толибон билан урушмади,  чунки мамлакат сиёсий арсаси  иерахиясига ишонмасди деб қўшимча қилди.

У шунингдек  Толибон гуруҳини тез суръат билан ҳокимиятни эгаллагани давлатни ғафлатга қолдирганига ишора қилиб,  Толибон гуруҳи  ИШИД хилофатига ўхшаган тизимни ташкил қилмоқчи ва  бу мамлакатда  қуролли қаршилик ҳаракатлари ҳам Толибон қаршисида монеа бўла олмайди деб даъво қилди.

 Афғонистоннинг собиқ  ички ишлар вазири Муҳаммадумар Довудзай  Кобул давлати АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларидан узоқда қолганини таъкидлаб,  шартлардан бири шу эдики,  музокаралар афғонистонликларнинг турли гуруҳлари ўртасида сўраб сўраштирилиши керак эди, аммо  бу содир бўлмади чунки Толибон Афғонистон давлати билан музокара ўтказишга эҳтиёж йўқлигини иддао қилди деб аниқлик  киритди.

 

Ёрлиқ