Боку давлати Арманистонни Озарбойжон республикаси чегара позицияларини ўққа тутганликда айблади
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистонни ўз ҳарбий кучларига бир нечта йўналишда ўқ узанликда айблади.
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида, 20 август куни Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари вақт-вақт билан снайпер, автомат ва артиллерия ёрдамида Озарбойжон республикаси армияси позицияларини ўққ тутишмоқда.
Мазкур баёнотга биноан бундан ташқари, Арманистоннинг ноқонуний қуролланган бўлинмалари Шушо шаҳри яқинида Озарбойжон респбилкаси аскаларига ўқ узган.
Озарбойжон Республикаси Мудофаа вазирлиги шунингдек бу мамлакат ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар йўқ ва бу армия вазиятни назорат қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамзи жорий йили июль ойи охирида Арманистон ва Озарбойжон респбликаси армиялар ўртасида тўқнашувлар қайта бошланди.
Боку давлати Ереван ноябрь ойида Тоғли Қорабоғда 6 ҳафта ўтгач оташкесимни бузган деб даъвоаиқлмоқда.
Арманистон эса шарқдаги Жақорник вилоятидаги чегара постида юз берган тўқнашувларда 3 арман аскарни ҳалок бўлгани ва 5 нафар яраланганини хабар қилган.