АҚШ Марказий разветка бошқармаси Кобулдаги сўнгги базасини вайрон қилди
Вашингтон режими расмийлари АҚШ кучлари Марказий разветка бошқармасининг Кобул аэропорти ташқарисидаги " Бургут базаси" номли сўнгги базасини йўқ қилди деб эълон қилди.
New York Times нинг хабар қилишича, бу базадаги ҳарбий техника ва қурол яроқлар Толибон қўлига тушмаслиги учун йўқ қилинган.
Кобул ташқарисидаги АҚШнинг " Бургут" номли базаси бу мамлактадаги уруш давоимда ишлатилган.
Бу база кичик-назорат пунктидан Афғонистон разветка кучларининг терроризмга қарши кучларини ўқитиш учун ишлатиладиган катта базага айлантирилди.
Афғонистон маҳаллий халқи бу база ҳақда кам маълумотга эга эди. Бу комплекс қаттиқ қўриқланарди ва унга кириш қийин эди.
Бундан ташқари Washington Post газетаси АҚШнинг 2 расмийсига таяниб, АҚШ президенти Жо Байден сешанба кунига қадар АҚШ элчиси ва дипломатик кишиларини Афғонистондан чиқаришни назарга тутган ва уларни қачон Вашингтонга қайтишлари ҳам маълум эмас деб ёзди.