Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида янги уруш бошланиши мумкин -ми?
Арманистон ва Озарбойжон респубилкаси Тоғли Қорбаоғ минтақасида бўлажак уруш учун ўз қўшинларини қуролланишига ҳаракат қилишмоқда.
Бугун Озарбойжон республикаси "VirtualAz" веб-сайти Москвада бўлиб ўтган "Armiya - 2021" ҳарбий кўргазмасида бу мамлакат ва Арманистон республикасини қатнашганига тўхталиб, Боку давлати бу кўргазмага мудофаа вазири ўринбосарини юборганди деб ёзди.
Озарбойжон республикаси мудофаа вазири ўринбосари Низом Усмонов бу мақсадда Россияга борди лекин Озарбойжон республикаси ўз армиясини модернизация қилишда Туркия аа Исроил билан ҳамкорилкни биринчи ўринда қўйган.
Россия ҳарбий кўргазмасида Арманистондан мудофаа вазири Аршак Капаретиян бошчилигидаги делегация қатнашган ва бу кўргазма доирасида Москва ва Ереван ўртасида бир қанча қурол -яроқ шартномалари имзоланган.
Арманистоннинг Россия томонидан қайта қуролланиши Боку давлатининг норозиликига сабаб бўлмоқда.
Ҳатто Озарбойжон респубилкаси президенти Илҳом Алиев Россиянинг Арманистоннни қуроллантириш ниятини тушунмаслигини ва буни мантиқсизз эканлигини таъкидлаган.
Айни пайтда Россия ТИВ матбуот хизмати котиби Мария Захарова Боку давлати айниқса Илҳом Алиев сўзларини рад этиб, Россия минтақада ҳарбий мувозанатни яратмоқда деб эълон қилган.