Толибон: Афғонистоннинг янги ҳукумати инклюзив бўлади
(last modified Mon, 30 Aug 2021 08:21:21 GMT )
август 30, 2021 13:21 Asia/Tashkent
  • Толибон: Афғонистоннинг янги ҳукумати инклюзив бўлади
    Толибон: Афғонистоннинг янги ҳукумати инклюзив бўлади

Толибон гуруҳи наттоғи Афғонистоннинг яни ҳукуматини инклюзив бўлиши ва барча қавм- элатларни ўз таркибига олишини иддао қилди.

Кеча Толибон ҳааркати наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Кобулда Эрон -пресс ахборот агентлиги мухбири билан ихтисослашган суҳбатларида, Афғонистонда янги ҳукумат тузиш ууун қилинган саъй-ҳаракатлар натижалари ва вазияти тўғрисидаги саволига жавобан, тез орада янги ҳукуматни эълон қилиниши ва унинг таркибига барча томонлар киртилиши айниқса турли миллатлар вакилларидан иборат бўлиши ва бу ҳукумат халқ олдида ҳисобот бериши ва масъулиятли ҳаракат қилишини маълум қилди.

Толибон наттоғи  Афғонистоннинг қўшинлари хусусан  Эрон билан муносабт ўрнатиш зарурлигини таъкидлаб, Афғонистоннинг янги ҳукумати барча давлатлар билан мулоқот қилмоқчи ва айниқса ислом дунёси билан яхши муносабатларни ўрнатишни назарга тутган деб қўшимча қилди.

Забеулоҳ Мужоҳид  Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришини кўпайиши ва бу мамалакатда ИШИД террорчилик гуруҳининг мавжулдигидан Эроннинг хавотирларига ҳам тўхталиб, Афғонистонда янги ҳукумат тузилганида Эроннинг барча хавотирлари барҳам топади, чунки Толибон гуруҳи ҳам  ИШИД террорчи гуруҳи ва ҳам гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш тарафдори эмаслар деб аниқлик киритди.

Толибон гуруҳи наттоғи, АҚШ томонидан Афғонистон ишғол этилганидан кейин бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кўпайганини баён этиб,  афғонистонликларни гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш пайида бўлмаслиги ва бу моддаларни ишлаб чиқаришни бутунлай йўқ қилиш учун халқ даромадларини ошириш мақсадида айрим ишлар бажарилмоқда деб эслатди.

 У шунингдек  ИШИД Афғонистондан келиб чиқмаган ва бу мамкалкатга ташқаридан кириб келган  ва  Афғонистонда  " исломий давлат" ташкил этилганида  ИШИД фаолияти йўқ бўлиб кетади ва қўшниларнинг хавотирлари ҳам бартараф этилади деб эълон қилди.