август 31, 2021 11:01 Asia/Tashkent
  • Афғонстондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш операцияси тугагани эълон қилинди
    Афғонстондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш операцияси тугагани эълон қилинди

АҚШ президенти билдирган сўзларида АҚШнинг Афғонистонга 20 йиллик босқинини туганини эълон қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон  Кобул аэропортидан АҚШнинг сўнгги юк самолётининг учганини маълум қилганидан кейин  Жо Байден  тарқатган баёнотида  АҚШнинг Афғонистондаги  20 йиллик ҳарбий иштирокини тугаганини таъкидлади.

Бир неча соат олдин Ғарбий Осиё минтақасидаги АҚШ террорчи кучларининг қўмондони Кенс Мак Кензи ҳам мухбирлар билан суҳбатида  АҚШнинг сўнгги C-17 юк самолёти Кобул халқаро аэпропортидан учди ва  Афғонистондан бу мамлакат қўшинларини эвкуация қилиш тугади деб эслатди.

Байден ҳам ўз сўзларида, Афғонистондан мамлакат қўшинларини самолёт орқали олиб чиқиш АҚШ армияси қўшма штаби раиси ва дала қўмондонларининг тавсиялари эди. Уларнинг фикрича  бу АҚШ қўшинлари ҳаётини ҳимоя қилиш учун энг яхши усул эди деб аниқлик киритди.

Аввалроқ ҳам  ЭН БИ СИ Нюс телеканали Афғонистондани АҚШ қўшинлари ва халаро кучларнинг эвакуацияси ҳақида хабар берган эди.

Бу ахборот агентлигини шунингдек,Оқ уй  расмийларидан бирига таяниб,  Толибон томонидан Афғонистонни август ойи ўрталарида тасарруф этилганидан кейин АҚШ  116 минг ,700 кишини ё эвакуация қилган ва ёки уларни олиб чиқилишида ёрдам берган деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ давлатининг Афғонистонга босиб кирганининг йигирма йили давомида бу мамлакатда ўн минглаб инсонларни ўлдирилиши, инфратузилмаларни вайрон бўлиши ва гиёҳванд моддалар ва терроризмни кўпайишидан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган вазиятда Вашингтон ўз қўшинларини бу мамлакатдан чиқармоқда.

Афғонистонни тарк этган АҚШнинг сўнгги ҳарбийси

 

Ёрлиқ