Амрулло Солеҳ: Панжшер водийси афғонистонликларнинг умид -орзусидир
(last modified Thu, 02 Sep 2021 09:05:26 GMT )
сентябр 02, 2021 14:05 Asia/Tashkent
  • Амрулло Солеҳ: Панжшер водийси афғонистонликларнинг умид -орзусидир
    Амрулло Солеҳ: Панжшер водийси афғонистонликларнинг умид -орзусидир

Афғонистонда ағдарилган президент Ашраф Ғаниниг собиқ биринчи ўринбосари Амрулло Солеҳ Толибонга қарши курашаётган Панжшер дарасидаги Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршиилк кучларининг бутун Афғонистон халқининг умиди деб айтди.

 Панжшер дарасида Аҳмад Масъуд билан бирга  қаршилик ҳаракатининг етакчиларидан бири бўлан Амрулло Солеҳ  ўз  Facebook саҳифасида.  бугун ушбу водий бутун Толибонга буйинсунмаган  афғонистонликларнинг мезбонидир ва Толибон гуруҳининг зулм, қасос, талон тарожидан қочган халқ бу ерга келмоқда деб ёзди.

Олдинроқ  Толибон етакчиларидан бири Амирхон Мутақққий  Панжшер дараси аҳолисини  бу гуруҳга таслим бўлишларини сўраганди, аммо Панжшер халқи ва бу минтақага келганлар  унинг даъватига эътиборчизлик қилиб, Толибон ҳаракатига қарши курашни давом эттиришни эълон этдилар.

Толибон гуруҳи жангарилари ва Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик гуруҳи ўртасидаги тўқнашувларни давом этиши билан  Толибон ҳаракатининг ушбу етакчиси  қаршилик гуруҳи билан музокаралар натижасиз қолгании тан олган.

 Айни пайтда Аҳмад Масъуд раҳбарлик қилаётган Панжшердаги қаршилик ҳаракати  бу вилоятга ҳужум қилган Толибон жангариларини орқага чекинишига мажбур этган ва келиб чиқан тўқнашувларда бир қанча толибларни йўқ қилганини эълон этди.

Афғонистонниг Панжшер вилояти  Толибон назоратига ўтмаган ягона вилоят бўлиб, бу гуруҳни Панжшер устидан назоратни қўлга олиши  жуда қийин эканлиги айтилади ва Аҳмад Масъуд бу минтақани хавфсиз ҳудуд сифатида фойдаланмоқда.