АҚШ Марказий қўмондонлиги: Покистон армияси Панжшерга авиазарбалар берган
АҚШ Марказий қўмондонлиги (Sentcom) Покистон армиясини Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги Тоибонга қарши бўлган Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик гуруҳи позицияларига авиазарбалар берганини тасдиқлади.
Факс Нюс ахборот сайтига кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги (Sentcom) душанба куни Покистон армияси ҳарбий дронлари ва 27 та вертолётлари билан Панжшердаги қаршилик ҳаракати позицияларига зарба бериши билан амалан Толибон гуруҳига ёрдам берган деб эълон қилди.
Покистон расмийлари Панжшерга ҳаво ҳужум уюштирмагани ва Толибонга ёрдам бермаганини иддао қилди.
Афғонистон халқи ҳам бу мамлакатнинг турли шаҳарлари, айниқска Кобул шаҳрида ўтказган митинларида Покистон армиясини Панжшерга берган авиазарбаларини қоралаб Толибон ва Покистонга қарши шиорлар айтдилар.
Толибон матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид бу ҳужумдан кейин Афғонистоннинг Паншжер вилоятини тўлиқ назоратга олинганини иддао қилди, аммо Аҳмад Масъуд бу иддаоларни рад этди.
Баъзи ОАВ хабарларига биноан, Панжшер вилоятининг айрим ҳудудларида Аҳмад Масъудга содиқ кучлар ва Толибон ўртасида вақт-вақти билан жанглар давом этмоқда.