Россия: Украинада АҚШ ҳаво ҳужумларига қарши системасини жойлаштирилиши Россиянинг қизил чизиғидир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i65090-Россия_Украинада_АҚШ_ҳаво_ҳужумларига_қарши_системасини_жойлаштирилиши_Россиянинг_қизил_чизиғидир
Россия Думаси Мудофаа ишлари қўмитаси раҳбари АҚШнинг Украина ҳудудларида ҳаво ҳужумларига қарши тизимини жойлаштиришга уриниши Москванинг " қизил чизиғи" дир деб таъкидлади.
(last modified 2021-09-09T10:58:55+00:00 )
сентябр 09, 2021 15:58 Asia/Tashkent
  • Россия: Украинада АҚШ ҳаво ҳужумларига қарши системасини жойлаштирилиши Россиянинг қизил чизиғидир
    Россия: Украинада АҚШ ҳаво ҳужумларига қарши системасини жойлаштирилиши Россиянинг қизил чизиғидир

Россия Думаси Мудофаа ишлари қўмитаси раҳбари АҚШнинг Украина ҳудудларида ҳаво ҳужумларига қарши тизимини жойлаштиришга уриниши Москванинг " қизил чизиғи" дир деб таъкидлади.

Tass ахборот агентлигиниг  хабар қилишича, Россия Думаси Мудофаа ишлари қўмитаси раиси Владимир Шаманов хорижий таҳдидларга қарши кураш бўйича йиғилишда сўзлаган нутқида,   АҚШнинг бу режалари / Украинада ҳаво ҳужумига қарши системасини жойлаштириш/ амалга оширса Россия  жавоб беришни ўз ҳаққи сифатида билади деб аниқлик киритди.

Шаманов ўз сўзларида,  АҚШнинг Украинада ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қуролларини жойлаштириш нияти Россия учун шубҳасиз қизил чизиқдир. Бу қурол қўшниларимизнинг масъулиятсиз раҳбарларига ҳеч қандай тарзда берилмаслиги учун ишонч ҳосил қилишимиз керак  деб қўшимча қилди.

Аввалроқ Украина бош вазирининг ўринбосари Алексей Разников  АҚШга қилган сафарида,  " Жеймс Таун" жамғармаси раиси билан учрашганида  Киев давлатини  АҚШни Украинада ҳавога қарши мудофаа системасини жойлаштиришга чақирди.

АҚШ давлатини  Россия ҳарбий харажатларини ошириши ва  Украинанинг жанговар ва мудофаа қудратини кучайтириш мақсадида   Киевга  60 миллион доларлик ёрдам беришини эълон қилди.