Сибирда Россия йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Россиянинг Сибир минтақасида фавқулодда қўниш чоғида мамлакат йўлови самолётнинг қулашида камида 4 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Россиянинг L-410 йўловчи самолёти Сибир ҳудудининг Иркутск шаҳри яқинида қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб 12 нафар жароҳатланди.
Россиянинг ушбу самолёти техник носозликдан кейин қўнишга ҳаракат қилган бироқ учиш-қўниш йўлагига етиб бора олмаган ва сувга қўнган.
Бундан олдин Россия ахборот агентлиги самолёт бортидаги 16 кишининг барчаси қутқарилгани ҳақида хабар берган эди.
Бу самолёт Иркутск шаҳридан Караченской минтақаси томон йўл олганди.ва учиш-қўниш йўлагидан атиги 4 километр узоқликда қулаб тушган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам самолёт ёниб кетганга ўхшайди деб изоҳлади.