Туркия, Покистон ва Озарбойжон республикаси қўшинларининг қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди
Туркия, Озарбойжон респубилкаси ва Покистон армиялари иштирокида " 3 ака-ука- 2021" номланган қўшма ҳарбий манёврлар бошланди.
Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбойжон респубилкаси армияси махсус кучлари қўмондони Ҳикмат Мирзоев қўшма манёврни бошланиши маросимда Туркия ва Покистон давлатларини Арманистон ишғолидан Қорабоғ минтақасини озод қилиш учун 44 кунлик амалиётларда Боку давлатини ҳимоя қилишганини олқишлаб уларга миннатдорчилик билдирди.
Мирзоев шунингдек уч мамлакат ўртасида қўшма машқлар ва ҳамкорликни ўтказишни Анқара, Боку ва Исломобод ўртасидаги яқин муносабатларининг белгиси деб айтди.
У ўз сўзларида ишончим комилки, бу ҳарбий машқлар 3 мамлакат кучлари ўртасида кенг тажриба ва фикр алмашишига олиб келади ва уларнинг тайёргарлигини янада яхшилайди. " 3 ака-ука- 2021" машғулотлари 30 сентябргача давом этиши режалаштирилган.
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотига биноан, бу Туркия, Озарбойжон республикаси ва Покистон махсус кучларининг биринчи қўшма машғулотларидир.