АҚШ давлати Кобул ҳокимиятиниг қулашини кутилмаган воқеа деб атади
(last modified Tue, 14 Sep 2021 08:40:39 GMT )
сентябр 14, 2021 13:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Кобул ҳокимиятиниг қулашини кутилмаган воқеа деб атади
    АҚШ давлати Кобул ҳокимиятиниг қулашини кутилмаган воқеа деб атади

АҚШ ТИВ раҳбари, Конгрессдаги тинглов йиғилишда Афғонистонда АҚШ қўшинлари бўлган пайтда энг ёмон башоратида ҳам Кобул ҳокимиятини шундай тез равишда қулашини тасаввур ҳам қилмаганини даъво қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен  Кобул ҳокимиятини қулаши хусусидаги АҚШ вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитасининг тинглов йиғилишида сўзлаган нутқида,  ҳатто энг ёмон башоратда ҳам  АҚШ қўшинлари Афғонистонда бўлганида бу мамлакат ҳукуматини шундай тез қулашини кутилмаганадик деб айтди.

Блинкен шунингдек АҚШнинг Афғонистонда узоқроқ қолиши Толиблонни ҳокимият теппасига келишига йўл қўймаслиги мумкин эди нега бўлмади деган савлга жавобан,  агар йигирма йиллик иштирок ва юзлаб миллиард доллар сарфлаш етарли бўлмаса 5 ёки ўн йил қатнашиш натижалари нималарни ўзгариши мумкин? деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ давлатининг Афғонистонга босиб кирганининг йигирма йили давомида бу мамлакатда ўн минглаб инсонларни ўлдирилиши, инфратузилмаларни вайрон бўлиши ва гиёҳванд моддалар ва терроризмни кўпайишидан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган вазиятда Вашингтон ўз қўшинларини бу мамлакатдан чиқармоқда.

 

Ёрлиқ