сентябр 16, 2021 14:43 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: КХШТга аъзо давлатлар хавф остида
    Владимир Путин: КХШТга аъзо давлатлар хавф остида

Россия президенти Владимир Путин КХШТга аъзо давлатлар учун вазият нафақат беқарор балки уларни хавф остига қўйган деб айтди.

Бугун Россия президенти  Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида карантинга кетгани сабаб видеоконференция орқали қатнашганида  бу ташкилот масъулият доирасидаги вазият нафақат беқарор балки  мамлакатлариимз хавфсизлиги учун янги муаммолар ва хавфларни келтириб чиқармоқда деб қўшимча қилди.

Россия президенти  Ғарб коалициясини шошилинч равишда Афғонистонни тарк этгани  минтақага янги таҳдидларни келтириб чиқарди ва биз КХШТнинг навбатдан ташқари йиғилишида  бу мамлакатда тўб ўзгариш хавфини муҳокама қилдик деб қўшимча қилди.

Путин ўз сўзларида  КХШТ раҳбарлари аъзо давлатларда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун ушбу ташкилотнинг салоҳияти ва имкониятларидан фойдаланиш учун ҳар қандай вазиятга тайёргарлик кўриш тўғрисида келишиб олишганини эслатди.

Айтиш жоиздирки, КХШТга аъзо давлатлар, жумладан 6 давлат -Арманистон, Белорус, Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон  раҳбарлари иштирокидаги саммит бир соат олдин Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бошланди.

 

Ёрлиқ