сентябр 20, 2021 12:29 Asia/Tashkent
  • Трамп: АҚШ \
    Трамп: АҚШ \"канализация\" га айланмоқда

АҚШ собиқ президенти тарқатган баёнотида ўн минглаб муҳожирлар оқимини бу мамлакат томон йўл олганига ишора қилиб, Амерка мамлакат инсоний бир "чиқиндихона"га айланмоқда деб иддао қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп чиқарган баёнотида  ўн минглаб муҳожирлар оқимини АҚШ томон йўл олиши тарихда бу мамлакатни энг йирик инқирозлардан бирига дучор этиши мумкин деб изоҳлади.

Трамп ўз сўзларида АҚШ тарихидаги энг кўп ноқонуний хорижлик муҳожирларнинг миллионлаб нафрадан иборат оқими  АҚШ томон келмоқда деб қўшимча қилди.

АҚШнинг собиқ президенти  шунингдек қотиллар, гиёҳванд моддалар савдогарлари ва жиноятчилар ҳар хил ва турлича шаклларда бу муҳожирларнинг катта қисмини ташкил этишини истисно қилмади.

Трамп олдинроқ ҳам АҚШнинг ўтган йилдаги сайловларидаги рақиби -ҳозирги президент Жо Байден маъмуриятининг қатор муваффақиятсизликлари учун танқид қилиб, АҚШ Байденга қараганда яхшироқ етакчига лойиқдир деб айтганди.

 

Ёрлиқ