Гуттереш АҚШ ва Хитой ўртасидаги янги совуқ уруш бошланиши тўғрисида огоҳлантирди
Антонио Гутереш АҚШ ва Хитой ўртасидаги янги совуқ урушни бошланиши ҳақида огоҳлантирди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш турли соҳаларда айниқса савдо, интернет ва молиявий тартиб ва қоидалар хусусидаги Хитой ва АҚШ ўртасидаги муаммоларга ишора қилиб, бу икки мамлакат ўз алоқаларини қайта кўриб чиқишмаса дунё бу икки қудрат ўртасидаги янги совуқ урушга дуч келиши мумкин деб эълон қилди.
Гуттереш ўз сўзларида Хитой ва АҚШни яроқсиз алоқаларини қайта тиклашга даъват этиши билан бу икки мамлакат, Жанубий Хитой денгизидаги инсон ҳуқуқлари иқтисодий, интернет хавфсизлиги ва мулк ҳуқуқлари борасидаги фарқларга қарамай, иқлим, савдо ва технология масалаларида биргаликда ҳаракат қилишлари зарур деб қўшимча қилди.
Вашингтон давлати йиллар ичида Хитой билан қарама-қаршиликни миллий хавфсизлик сиёсатига қаратган ва ҳатто АҚШ президенти Жо Байден бу рақобатларни " асрнинг энг катта геополитик синови" деб атаган.