Суданда давлат тўнтаришига қилинган ҳаракатлар муафаққиятсиз тугади
(last modified Tue, 21 Sep 2021 09:13:00 GMT )
сентябр 21, 2021 14:13 Asia/Tashkent
  • Суданда давлат тўнтаришига қилинган ҳаракатлар муафаққиятсиз тугади
    Суданда давлат тўнтаришига қилинган ҳаракатлар муафаққиятсиз тугади

Судан расмий телевиденияси бу мамлакатда давлатга қарши тўнтаришга уринишни муваффақиятсиз тугаганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,   Судан ҳокимияти кенгаши аъзоси Муҳаммад Ал-Факий Сулаймон бу мамлакатда тўнтариш учун муваффақиятсиз урунишларга кўрсатган аксиламалида,  халқни мамкакатни ҳимоя қилишга чақирди.

Судан ўтиш кенгаши вакили Муҳаммад ал-Факий Сулаймон,  вазият назорат остида ва инқилоб ғалаба қозонади деб айтди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  ижтимоий тармоқларда танклар ва зирҳли машиналарнинг Судан пойтахти Хартумда ҳаракатланаётгани тасвирланган саҳналар тарқатилган.

Судан ҳарбий  расмийларидан бири  Анадолий мухбири билан суҳбатда,  бу мамлакатда муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уринишда айбланган  40 ҳарбий зобитни қўлга олиганини эълон қилди.

 Судан бошқарув кенгаши мамлакатда  тўнтариш уюштирганлар устидан тергов бошланганини маълум қилди.