Хельсинкида Россия ва АҚШ ҳарбий расмийлари учрашдилар
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани билан бир пайтда икки мамлакат ҳарбий бошлиқлари мулоқот қилдилар.
Кеча Associated Press тарқатган хабарида, Россия армияси қўшма штаби раиси Валерий Герасимов ва АҚШ армияси қўшма штаби раиси Марк Милли Хельсинкидаги учрашувида Афғонистон ҳукуматини Толибон томонидан ишғол этилганидан кейин, Афғонистон ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар деб изоҳлади.
Хабарга биноан, Россия ва АҚШ ҳарбий расмийлари Герасимов ва Милли учрашуви АҚШни Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда ҳарбий базага эга бўлишгга қийналаётан билан бир пайтга тўғри келди. АҚШнинг ушбу ҳаракатларига Россия бутунлай зиддир.
НАТО айниқса АҚШнинг Россиянинг Шарқий Европадаги чегарасига яқинлашгани ва таъсирини оширгани, Россиянинг АҚШ сайловларига аралашиши, Алексей Навалний делоси, Вашингтоннинг бирёқлама санкциялари, Украина ва Қрим ярим оролидаги инқироз каби масалалар туфайли сўнгги йилларда Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқалари кескинлашган.
АҚШ ва Европа иттифоқи 2014 йилдан бери , Россияга қарши қатор иқтисодий ва молиявий санкциялар жорий этди, бу эса Москвани кескин қаршиликига олиб келди.