Хавфсизлик кенгашининг барча доимий аъзолари Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишни таъкидламоқда
БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари -АҚШ, Хитой, Россия, Франция ва Британия ТИВ раҳбарлари бир соатдан кўпроқ вақт ичида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашиб, Афғонистон масаласини муҳокама қилишди.
Франция ахборот агенлигининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш бу ташкилот Хавфсизлик кенгашига аъзо 5 мамлакат барқарор Афғонистонни қуриш зарурлиги ҳақида келишиб олишган деб изоҳлади.
Хабарга кўра, учрашувда Россия, АҚШ, Франция, Британия шахсан қатнашдилар ва Хитой ташқи ишлари вазири онлайн шаклда иштирок этди.
Антонио Гуттереш шунингдек бу қудратлар -АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Британия барқарор ва тинч Афғонистонни истайдилар. Улар Афғонистонда тўсиқларсиз ва муаммосиз гуманитар ёрдам етказиш шароитини яратишни таъкидлашмоқда деб қўшимча қилди.
БМТ Бош котиби ўз сўзларида, Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари Афғонистонда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиниши ҳамда Афғонистон терроризм учун бошпана бўлмаслиги ва барча этник вакиллардан иборат инклзюзив давлатга эга бўлишни таъкидладилар деб эслатди.
Гуттереш тарқатган баёнотида ҳам БМТга аъзо давлатларни афғон халқини муҳим ва ҳаётий эҳтиёжларини қондириш учун етарли молиявий ресурслар ва манбаи билан таъминлашга даъват этганди.
АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Афғонистонга қарши ҳужумлари бу мамлакатда терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, зўравонлик, беқарорлик ҳамда минглаб инсонларни қурбон бўлиши ва қочқинликка юз тутишидан бошқа ҳеч қандай натижа бермаган.