Толибон Бақтрия хазинасини контарабанда қилинганини рад этди
Толибон гуруҳининг Ахборот ва маданият вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчиси Бохтар хазиналарин ноқонуний олиб чиқлгани ҳақидаги айбловларни рад этди.
Тулуъ нюс ахборот каналининг хабар қилишича, Толибон гуруҳининг Ахборот ва маданият вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчиси Забеҳулло Мужоҳид Бақтрия хазинаси Кобулдаги хавфсиз жойда ва уни Афғониячтндан ноқонуний олиб чиқиш ҳақидаги ҳар қандай айбловлар ҳақиқатга тўғри келмайди деб таъкидлади.
Афғонистоннинг собиқ ҳукумати Бактрия хазинасини ҳимоя қилиш учун бу хазинани президент саройига топширганди, аммо Ашраф Ғани ҳокимиятни Толибон томонидан ағдарилганидан сўнг, бу хазинани сақлаш хусусида айрим шубҳалар пайдо бўлганди.
Шу ҳолда бир қатор археологлар жумладан Ҳафиз Латифий Бактрия хазинаси Афғонистоннинг энг қимматли тарихий қадриятларидан бири эканлиги ва бу мамлакатнинг тарихий ва маданий ўзига хослигини акс эттирадиганини таъкидлашмоқда.
Бактрия хазинаси дунёдаги энг катта хазиналардан бири бўлиб, унда Кушон ва Парфия давридан қолган олтин тангалар ва маҳсулотлар бор. Бу жуда қимматли ва абадий тарихий ёдгорлик шунингдек Афғонистоннинг молиявий потенсиали ҳисобланади.