Толибон мамлакталарини ўз элчихоналарни қайта очишга чақирмоқда
Афғонистон муваққат ҳукумати раиси ўринбосари, Кобулдаги айрим мамлакталар элчилари билан учрашувида дунё мамлакатларини Афғонистонда ўз элчихоналарини қайта очишга чақирди.
Eron Press ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон муваққат ҳукумати раиси ўринбосари Mulla Abdul G'ani Baradar бизнинг ҳукуматимиз ҳеч кимга зарар етказмоқчи эмас ва Афғонистон келажакда хавфсиз уй бўлади деб иддао қилди.
Толибон маданий комиссияси аъзоларидан бири Аҳмадудлооҳ Восиқ ҳам биз дунёга, минтақа ва қўшниларимизга Афғонистон мустақил давлат эканлигини ва унинг ҳудуди ҳеч бир давлатга қарши ишлатилмаслигини ваъда қиламиз. Дунё давлатлари ҳам Афғонистон ҳукуматини тан олиши ва унга сармоя киритиши керак деб қўшимча қилди.
Сўнгги йигирма йил давомда Афғонистонда турли мамлакатларнинг 46 та элчихоналари фаолият қиларди, аммо чет эл қўшинларини бу мамлакатдан олиб чиқиши ортидан бу элчихоналарнинг аксарияти Афғонистндаги дипломатик фаолиятини ҳам тўхтатди.
Халқаро ҳамжамият ва БМТ ташкилоти ҳам Халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами ва дипломатик фаолияти Толибон ваъдаларининг бажарилишига боғлиқ деб эълон қилишмоқда.