Покистонда кучли зилзила оқибатида 20 киши қурбон бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i65928-Покистонда_кучли_зилзила_оқибатида_20_киши_қурбон_бўлди
Покистон Табиий офатлар бошқармаси бош директори кечанги хабарида Покистон жанубида юз берган 5,7 магнитудаи зилзилада 20 киши ҳалок бўлиб 200 дан ортиқ жароҳатланганини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 07, 2021 12:52 Asia/Tashkent
  • Покистонда кучли зилзила оқибатида 20 киши қурбон бўлди
    Покистонда кучли зилзила оқибатида 20 киши қурбон бўлди

Покистон Табиий офатлар бошқармаси бош директори кечанги хабарида Покистон жанубида юз берган 5,7 магнитудаи зилзилада 20 киши ҳалок бўлиб 200 дан ортиқ жароҳатланганини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун эрта тонгда  юз берган Покистондаги зилзила оқибатида 100 дан ортиқ лой уйлар вайрон бўлди ва кўплаб бинолар жумладан ҳукумат биноларига зарар етказилди.

Хабарга кўра  қурбонларнинг аксариятини аёллар ва болалар ташкил этади.

Зилзила ернинг 20 километр чуқурликда ва унинг эпицентри  Кветта минтақаси билан 102 километр шарқда жойлашган.

Йиллар олдин 1935 йилда ҳам Кветта шаҳрида Рихтер шкаласи бўйича  содир бўлган  7,7  балли зилзилада 30-60 минг киши ҳалок бўлганди.

Уша зилзила Жанубий Осиё тарихидаги энг ҳалокатли воқеалардан бири эди.