Сергей Лавров: Россия энди Европа Итиифоқига умид қила олмайди
Россия ТИВ раҳбари Москва давлати энди иқтисодий масалаларда Брюссел билан хавфсиз алоқалар ўрнатишга умид қила олмайди, чунки Европа Иттифоқи Россияга ҳар қандай вақтда янги санкциялар киритиши мумкин деб айтди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу мамлакатда Европа бизнес ассоциацияси вакиллари билан учрашувида, бу масалани баён этар экан, Европа Иттифоқининг Россияга қарши бир томонлама санкцияларини қабул қилиб бўлмайди ва Брюссел ҳам Москва учун ишончсиз шеригига айлантирган деб қўшимча қилди.
Лавров бу йиғилишда, Россия Афғонистонга эҳимолий ҳаво ҳужумларни амалга ошириш мақсадида Марказий Осиё ҳудудларидаги ҳарбий базалар тузишга қаратилган Ғарб давлатларининг ҳаракатлари ва ҳарбий инфратузилмаларини бу минтақада жойлаширишга уринишига бутунлай зиддир, чунки бу ҳаракталар Россиянинг минтақадаги иттифоқчиларини террорчи гуруҳлар нишонига айлантириши мумкин деб аниқлик киритди.
Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2014 йилдаги воқеалар ва Қрим ярим оролининг Россияга қўшилиши бўйича ўтказилган референдум, ҳамда Украинанинг шарқий минтақаларида россияпараст айирмачилар билан Киевнинг ҳарбий тўқнашувларини бошлангани билан кескинлашиб кетди.