Россияда самолёт ҳалокатга учради +Видео
Россияда йўловчи -тижорат самолётини ҳалокатга учрагани оқибатида 19 киши қурбон бўлди.
Бугун Россиянинг минтақавий фавқулодда ишлар вазирлиги бўлинмаси тарқатган баёнотида бу мамлакатнинг Мензелинск шаҳрида бортида 22 киши бўлган Let-410 йўловчи-тижорат самолёт қулаши оқибатида 19 киши қурбон бўлди.
Россиянинг Татаристон республикаси фавқулодда ҳолат вазирлиги баёнотида шунингдек бугун биз Мензелинск шаҳри яқинида енгил самолётни қулаши ҳақида маъумот олдик. Бу дастлабки маълумотдир. Ўт учирувчилар ва қутқарувчилар воқеа жойига юборилган деб келтирилган.
Айрим бошқа манбаларга биноан самолётда 23 йўловчи бўлган ва улардан 7 нафари қутқарилган.
Бундан аввал Россиянинг Хабаровск вилоятида 6 йўловидан иборат " Антонов-26" русумли самолёт қулаганди.