Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти етакчиларининг Еревандаги учрашувлари
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти етакчиларининг Еревандаги учрашувлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти етакчиларининг Еревандаги учрашувлари" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтган бир кунлик йиғилиши ўз баёнотини қабул қилиш билан якунига етди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти етакчиларининг учрашувлари 14 октябр куни Арманистон раислигида ўтказилди. Ереван йиғилишида Россия федерацияси президенти шунингдек, Арманистон, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон президентлари ва Қозоғистон бош вазири иштирок этди. Мазкур йиғилишда қабул қилинган Баёнотда, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо бўлган мамлактлар Америка қўшма штатларининг ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатларнинг чегарасига яқин бўлган ҳудудларда ракета мудофаа системасини жойлаштириш мақсадида бир ёқлама ҳаракатларининг манфий таъсир кўрсатаётганини таъкидлашди ва АҚШнинг ушбу минтақаларда ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштиришидан хавотирланиш билдиришди. Шунингдек, ушбу баёнотда Қорабоғ можаросини сиёсий ва дипломатик йўллар билан тинч ҳал этилиши таъкидланди. Шу билан бирга, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Ереван учрашувида, ушбу йиғилишда иштирок этаётганлар томонидан 24 та ҳужжат тасдиқланди.
Жумладан Коллектив хавфсизлик шарномаси ташкилотининг 2050 йилгача бўлган даврни ўз ичига оладиган стратегияси ҳамда танг ва кескин вазият юзага келган пайтда тезкор жавоб қайтарадиган марказ ташкил этиш бўйича ҳужжатлар тасдиқланди. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг келишувига асосан, Белоруссия ушбу ташкилотнинг кейинга раислигини ўз зиммасига олди. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг резиденцияси Москва шаҳрида жойлашган. Экспертлар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг якуний баёнотларини ушбу ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг Америка қўшма штатлари томонидан жаҳоннинг муҳим ҳудудларида ўз ҳукумронлигини ўрнатиш учун ҳаракатларига қарши кураш мақсадида, бирлик ва бирдамликка келишиб олганини кўрсатмоқда деб талқин қилишмоқда. Америка Шарқий европа мамлакатларида ва Россия сарҳадларига яқин бўлган жойларда ўзининг ҳарбий базаларини жойлаштиришни таъкидлаб келмоқда. Ҳолбуки, Москва расмийлари Американинг ушбу ҳатти-ҳаракатларини АҚШнинг дунёда яккаҳукмронлик қилиш йўлида ва Россияга зарба бериш мақсадида талқин қилишмоқда.
Шунингдек, Ереван йиғилишининг якуний баёнотида, Озарбайжон ва Арманистон республикалари ўртасидаги можаро мавзуси ҳам ушбу учрашувда иштирок этаётганлар томонидан ўрганиб чиқилди. Шулардан келиб чиқиб, таҳлилчилар Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал этилишининг таъкидлашини ушбу можаронинг давом этиши учун Арманистонни ҳимоя қилиш деб баҳолашмоқда. Россиянинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги нуфузини эътиборга олиб, ушбу ташкилот раислигини Арманистондан олиш имтиёзини ҳам Россиянинг Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги низоларда таъсир ўтказадиган ролга эга эканлиги намоён бўлмоқда. Дарҳақиқат, бир халқаро ва минтақа йиғилишига мезбонлик қилаётган мамлакат бир йиллик даврда ушбу шартномага аъзо бўлган мамлакатларнинг йиғилишларига раислик қилишни ўз зиммасига олади. Аммо Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг раислиги Арманистондан Белоруссияга ўтиши, Россия федерациясининг Озарбайжонга имтиёз беришини англатади. Ушбу мавзу Озарбайжон республикаси намояндаларининг иштирокисиз муҳокама этилган.
Дарҳақиқат, шуни айтиш лозимки Россия президенти Владимир Путиннинг кўп йиллардан бери давом этиб келаётган Қорабоғ можаросини тугатиш йўлидаги лойиҳасининг ижро этилиши мақсадида Москва расмийлари илгаригидек саъй-ҳаракат қилишмоқда. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти 1992 йилда Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Грузия, ва Озарбайжон республикалари иштирокида ташкил этилган эди. Ушбу мамлакатлар 2002 йилда мазкур ташкилотни ҳарбий коалицияга айлантириш учун қарор қабул қилишди. Кейинчалик, Ўзбекистон, Грузия ва Озарбайжон республикалари ушбу ташкилот аъзолигидан чиқиб кетишди. Ушбу ташкилот 2004 йилнинг 2 декабр кунида бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясида кузатувчи сифатида қабул қилинди. Собиқ совет иттифоқи тарқатилганидан кейин, Россия федерациясининг ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги имкониятлари ва қудрати анчагина пасайиши ортидан, Москва расмийлари Россия федерациясини олдинги қудратига қайтариш учун ва Мустақил ҳамдўстлик давлатларини ўзига эргаштириш мақсадида ўзларининг саъй-ҳаракатларини янада кучайтиришди. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг ташкил этилиши ҳам НАТОнинг шарққа қараб янада кенгайишини олдини олиш ва Американинг Россияга қўшни бўлган юртларда таъсирини камайтириш мақсади кўзда тутилган.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.