октябр 11, 2021 16:37 Asia/Tashkent
  • Эрон иштирокида ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг 60 чи йиллигига бағишланган маросим бошланди
    Эрон иштирокида ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг 60 чи йиллигига бағишланган маросим бошланди

Бугун Белградда Сербия мезбонлигида ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг 60- чи йиллигига бағишланган маросимлар аъзо мамлакталар жумладан Эрон иштирокида иш бошлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун ва эртанги сана  Белград шаҳрида ушбу халқаро ташкилотнинг юздан ортиқ аъзолари, кузатувчи мамлакталари вакиллари ва делегациялари жумладан бу ташкилотнинг асосий азъзоларидан бўлган, Эрон вакиллари иштирокида ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг  60 чи йиллигига бағишланган маросим ўтказилди.

Сербия ташқи ишлар вазири Николай Соколович  икки кунлик бу саммитни  ўтазилиши остонасида  Белград шаҳрида  ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг 60 чи йиллигига бағишланган маросимни ўтказилиши Сербиянинг эътиборини тасдиқланишига тўхталиб,  Белград шаҳри юздан ортиқ аъзолари вакиллари қатнашётган Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракат раҳбарларининг мезбонидир деб изоҳлади.

Сербия президенти Александр Вовчич ҳам  бу саммит остонасида, дунёнинг эркин мамлакатлар  қўшма ҳаракатлари ва мустақил идеялари қайта янгиланиши вақти келди деб таъкидлади.

Эслатиб ўтаимз, ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати  1961 йилда  совуқ уруш авжида собиқ Югославия пойтахти Белградда таъсис этилди ва бу ҳаракат  АҚШ ва собиқ шўролар блокларига  қарам  бўлмаган  мамлакатларни ўз ичига олади.

Бу ташкилотга аъзо давлатларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожланишида  ва  айни пайтда тинчлик ва халқароо ҳамкорликларнинг муҳим омилидир.

 

Ёрлиқ