октябр 12, 2021 14:06 Asia/Tashkent
  • Путин, Макрон ва Меркель телефон суҳбатларида Украина инқирози масаласини муҳокама қилдилар
    Путин, Макрон ва Меркель телефон суҳбатларида Украина инқирози масаласини муҳокама қилдилар

Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канслери Ангела Меркель билан телефон орқали суҳбатларида улар билан Украина ҳақидаги вазият юзасидан фикр алмашди.

Кеча Кремль саройи матбуот хизмати тарқатган хабарида,  Россия, Франция ва Германия раҳбарлари ўртасидаги телефон суҳбатларда  Украина шарқидаги инқирозни ҳал қилиш жараёнини пассив давом этётганидан хавотирли вазият кўриб чиқилди.

Шу ҳолда ушбу 3 мамлакталар раҳбарлари  Украина инқирозига ечим топиш учун  мислсиз асос сифатида бўлган 2015  йилги Минск келишувини амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

 Путин, Макрон ва Меркель ўртасидаги телефон суҳбатда  Нормандия гуруҳи доирасида Россия, Германия ва Франция ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттиришдан манфаатдорлиги ҳам билдирилган.

Баёнотда  келтиришича ушбу суҳбатда  Россия президенти,  Минск келишуви ҳамда Нормандия йиғилишида жумладан  2019 йил 9 декабрдаги учрашувда эришилган келишувлар чорчубасида ўз мажбуриятлаирини амалга оширишдан воз кечгани Украина ҳукуматининг ҳатти -ҳаракталарига ҳам тўхталиб ўтди.

Россия , Франция ва Германия етакчилари  Украина жануби- шақидаги вазиятни инобатога олиб,  ўз сиёсий маслаҳатчиларига ва 3 мамлакат ТИВ-ига Нормандия гуруҳи доирасидаги алоқалар ва  ҳаракталарни кучайтиришни топширдилар.

Шу муносабатда 3 мамлакат ТИВ раҳбарлари даражасида учрашувлар ўтказилади.

Россия, Франция ва Германия давлатлари етакчиларии айрим халқаро муаммолар, жумладан Шимолий Африкада терроризмга қарши кураш доирасида фикр алмашдилар.

 

Ёрлиқ