Россия давлати Марказий Осиёда АҚШ ҳарбийларини жойлаштирилишига қаршидир
(last modified Wed, 13 Oct 2021 07:38:39 GMT )
октябр 13, 2021 12:38 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Марказий Осиёда АҚШ ҳарбийларини жойлаштирилишига қаршидир
    Россия давлати Марказий Осиёда АҚШ ҳарбийларини жойлаштирилишига қаршидир

Россия ТИВ раҳбари ўринсбосари Москва давлатини АҚШнинг Марказий Осиёда ҳузур топиши ва ўз базасини жойлаштиришига зид эканлигини маълум қилди.

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари  Сергей Рябков  ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида,  кеча АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Ноланд билан суҳбатда  Марказий Осиёда АҚШ ҳарбийларини жойлаштирилиши номақбул эканлигини таъкидлаганини баён этди.

 Яқинда КХШТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари, чиқарган қўшма баёнотида ўз мамлакатлари ҳудудида АҚШ ҳарбий кучларни жойлаштирилишига зид эканлигини маълум қилишди.

Бундан олдин Россиянинг турли расмийлари жумладан Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  АҚШнинг Марказий Осиёда ҳарбийларини жойлаштиришга уринганини тўғрисида огоҳлантириб,  буни минтақа барқарорлиги учун таҳдид деб баҳолади.

Шунингдек Сергей Лавров  Марказий Осиёда айниқса Россиянинг жанубий чегараларида АҚШ қўшинларининг иштироки ва Ғарб давлатларини Осиёнинг айрим ҳудудларида кескин позиция ва ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирганди.