Москвада ўтказилган саммитда Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши таъкидланди
(last modified Thu, 21 Oct 2021 09:48:45 GMT )
октябр 21, 2021 14:48 Asia/Tashkent
  • Москвада ўтказилган саммитда Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши таъкидланди
    Москвада ўтказилган саммитда Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши таъкидланди

Москва саммити қатнашувчилари тарқатган қўшма баёниясида, Афғонистон суверенитети ва мустақиллигини ҳурмат қилиш ҳамда бу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий барқарорликка рол ўйнаш истагини таъкидлашди.

Кеча  Москвада Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Қозоғистон,  Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг етакчи расмийлари ва махсус вакиллари шунингдек Толибон делегацияси иштирокида  Афғонистон масаласига бағишланан 3 чи самми бўлиб ўтди.

Москва йиғилиши иштирокчилари  чиқарган қўшма баёнотида  Афғонистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва яхлитлигини ҳурмат қишиларии таъкидлаб,  Афғонистоннинг тинч, мустақил, иқтисодий ривожланаётган ҳамда терроризм ва наркотиклар билан боғлиқ жиноятлардан холи, инсон ҳуқуқларининг асосий меъёрларига риоя қиладиган давлат сифатида тарафдорликларини яна бир бор таъкидладилар.

Москва йиғилишида  шунингдек  Афғонистон билан кўпроқ амалий алоқалар  янги воқеликларни, яъне халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг янги ҳукуматини расман тан олинишидан қатъий назар,  Толибон гуруҳининг кучайишини ҳисобга олиши  кераклиги ҳам айтилди.

Йиғилишда қатнашган мамлакатлар вакиллари   Афғонистондаги амалдаги раҳбарлари бошқарувни такомиллаштириш ва мамлакатдаги барча этник-сиёсий кучларнинг манфаатларини акс эттирувчи ҳақиқий  инклюзив ҳукумат тузиш учун кейинги чораларни кўришга чақирди.

 Иштирокчилар  Афғонистонда тақиқланган террорчилик ташкилотлар фаолиятидан хавотир билдириб,  бу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий барқарорликни таъминлашда рол ўйнаш истагини ҳам маълум қилишди.