Россиянинг Қозон шаҳрида Афғонистон қўшниларининг учрашуви натижалари
Эрон Ислом Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили шундай деди:Америкаликлар Афғонистондаги фитналарини давом эттириб, минтақа давлатлари, жумладан, Афғонистонга қўшни давлатларни ташвишга соламоқчи.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳасан Козимий Қумий шанба куни кечқурун Россиянинг Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистонга қўшнилар йиғилиши якунида Афғонистонга қўшни давлатлар томонидан алоқа гуруҳини тузишни бу йиғилишнинг энг муҳим ютуғи деб ҳисоблади ва деди:Америкаликлар Афғонистондан қочиб кетганига икки йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, бу давлат Афғонистондаги фитналарини давом эттирмоқда.
Эрон Президентининг Афғонистондаги махсус вакили АҚШнинг терроризм ва ИШИДни қўллаб-қувватлашини давом эттираётганига ишора қилди ва таъкидлади:Афғонистондаги беқарорлик ва ишончсизликни кучайтириб, Вашингтон Афғонистоннинг айрим қўшни давлатларида база ўрнатишга интилади.
Козимий Қумийнинг айтишича, Афғонистонга қўшни давлатлар Қозондаги йиғилишда Кобул ҳукмдорлари билан ҳамкорлик қилиб, жамоавий ҳаракат ва минтақавий ташаббус доирасида Афғонистондаги шароитни ўзгартириш керак деган хулосага келган.
Эроннинг Афғонистондаги элчиси Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият нисбатан яхшилангани ва гиёҳванд моддалар етиштириш тақиқланганига ишора қилди ва таъкидлади:Шунга қарамай, афғон муҳожирларининг қўшни давлатларга келиши ҳамон ортиб бормоқда, гиёҳванд моддалар савдоси давом этмоқда.
Эрон президентининг Афғонистондаги махсус вакили яна шундай деди:Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатларнинг йиғилишида иштирок этаётган давлатлар Афғонистоннинг сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий аҳволини яхшилаш зарурати – халқ ишончига сазовор бўлган ва ҳисобдор ҳукуматни шакллантириш, деган фикрга келишди.