октябр 21, 2021 17:31 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири АҚШ ва НАТОнинг провакацион ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди
    Россия мудофаа вазири АҚШ ва НАТОнинг провакацион ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди

Россия мудофаа вазири, Россия ва Белоруссия чегаралари яқинида НАТО ва АҚШнинг ҳарбий инфратузилмаларини кучайганига тўхталиб, Ғарб давлатларининг ҳар қандай таҳдидларига қарши жавоб беришда Москва ва Минскнинг янги ҳарбий доктринаси ҳақида хабар қилди.

Кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу  Россия ва Белоруссия мудофаа вазирлар расмийлари қўшма йиғилишида,  бизнинг чегараларимиз яқинида НАТО ҳарбий ҳаракаталари ошган, ҳарбий инфратузмалари модернизаця қилинмоқда,  шунингдек бу базаларда кўпроқ ҳарбий тажҳизотлар ва техникалар жойлаштирилмоқда ва  тезкор ҳарбийларни уларга ўтказиш учун  ҳаракатлари янада кучайган деб аниқлик киритди.

Шойгу ўз сўзларида     Польша ҳудудларида  АҚШ қуруқлик қўшинларининг зирҳли бўлинмалари ва кўп миллатли батальонларининг 4 та тактик гуруҳи жойлаштирилган. Бундан ташқари  Руминия, Польша ва Литвияда иттифоқчи кучлари учун қўшма штаб ташкил этилмоқда деб қўшимча қилди.

Россия мудофаа вазири  бу йиғилишда  Ғарб давлатлари томонидан таҳдидларни ошиши  Россия ва Белоруссияни  жиддий ва лозим чоралар кўришга ундаган. Бу чоралардан бири  Россия ва Белорус иттифоқчи давлатлар учун янги ҳарбий доктринадир деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ