октябр 25, 2021 13:27 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашга ваъда бермоқда
    Толибон гуруҳи ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашга ваъда бермоқда

Толибон гуруҳи яқин келажакда ИШИД ҳужумларини бутунлай тўхтатилишини иддао қилди.

 Сўнгги ҳафталарда Қундуз ва Қандаҳорда, ИШИД террорчи гуруҳининг икки нафар худкуш террорчиларининг ҳужумларида юзлаб бегуноҳ шиа мусулмонларини шаҳид бўлгани ёки ярадор бўлгани билан бир вақтда, Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид кеча  Кобулда ўтказилган матбуот йиғилишда  мамлакатда ИШИДнинг бир қанча аъзолари ҳибсга олинганини даъво қилди.

 Муҳожид ўз сўзларида, амалиёт натижасида бир гуруҳ ИШИД террорчиларини қўлга олинганига ишора қилиб,  операция натижасида, ИШИДнинг бир қанча жангарилари қўлга олинганига тўхталиб,  яқин келажакда бу террорчи гуруҳ ҳужумлининг олди олинди деб айтди . У шунингдек  ИШИД ҳужумларини назорат қилиш мумкин ва биз бу гуруҳни таъқиб қилмоқдамиз деб иддао қилди.

Бошқа хабарга кўра,  Толибон мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Муҳаммадяъқуб Мужоҳид тарқатгана баёниясида,  мустақил бир армияни яратиши билан  Афғонистон яхлитлиги ва ҳаво ҳудуларини ҳимоя қилишга ҳаракта этишларини эълон қилди.

Толибон мудофа вазири вазифасини бажарувчиси аудио ёзувда  яна бир бор  Афғонистон ҳудудини бошқа давлатларга қарши ишлатишдан бош тортганини такрорлади.

У сўзларининг бошқа қисмида,  биз ҳеч кимни Афғонистонга  бостириб киришига йўл қўймаймиз деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ