Сергей Лавров: НАТО билан умуман алоқаларимиз йўқ
-
Сергей Лавров: НАТО билан умуман алоқаларимиз йўқ
Россия ТИВ раҳбари Москва ҳукуматининг НАТО билан умуман алоқаси йўқлигини хабар қилди.
Кеча Сергей Лавров Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатларни " ёмон" эканлигига тўхталиб, ҳозирда Москва ва НАТО ўртасида алоқалар умуман мавжуд эмас ва деб айтди.
Норвегиялик ҳамкасби Энкин Ҳойтфильд билан учрашганидан кейин билдирган сўзларида Сергей Лавров шунингдек, НАТО Россиянинг дўсти эмас ва улар Россия ва Хитойни НАТОга таҳдид сифатида таърифлаб дўст бўлмасликка қарор қилишган деб қўшимча қилди
Россия ташқи ишлар вазири ўз сўзлари давомида, менинг яхши дўстим, Норвегия ҳукумати учун яхши раҳбар бўлган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг энди НАТО бутун дунё хавфсизлиги учун жавобгар бўлиши кераклигини иддао қилмоқда деб аниқлик киритди.
Бошқа томондан жума куни Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Грошко бу хусусда НАТОнинг яқинда Россияга қарши дўстона бўлмаган ҳатти-ҳаракталари туфайли Москва ва НАТО ўртасида нормал дипломтик муносабатлар ўрнатилиши мумкин эмас деб эслатди.