Россия: Лозаннада дунёвий ва яхлит Сурияни ташкил этиш масаласи таъкидланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i6655
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лозанна йиғилишида қатнашганлар яхлит ва дунёвий Сурияни ташкил этиш зарурлигини таъкидладилар деб эълон қилди.
(last modified 2018-08-22T17:48:03+00:00 )
октябр 16, 2016 18:29 Asia/Tashkent
  • Россия Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида,  Москва давлати
    Россия Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида, Москва давлати

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лозанна йиғилишида қатнашганлар яхлит ва дунёвий Сурияни ташкил этиш зарурлигини таъкидладилар деб эълон қилди.

Исно хабарига кўра,  бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида,  Москва давлати  ИШИД, Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳлари ва бошқа қуролланган гуруҳлар ўртасида каттта фарқ борлигини эълон қилди .

Мазкур баёнотга асосан, Лозанна йиғилишада қатнашган давлатлатлар вакиллари  фақат суриялик сиёсий музокаралар йўли билан ўз мамлакат келажагини қуришлари керак деб эълон қилишди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек  Лозаннада қатнашганлар мустақил, дунёвий ва яхлит бир мамлакат сифатида Сурияни ҳимоя қилишни ҳам таъкидладилар деб хабар берди.