Гуттереш: Афғонистон мамлакати таърифлаб бўлмайдиган гуманитар инқирозга дуч келган
(last modified Thu, 28 Oct 2021 08:31:24 GMT )
октябр 28, 2021 13:31 Asia/Tashkent
  • Гуттереш: Афғонистон мамлакати таърифлаб бўлмайдиган гуманитар инқирозга дуч келган
    Гуттереш: Афғонистон мамлакати таърифлаб бўлмайдиган гуманитар инқирозга дуч келган

БМТ Бош котиби Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигига ишора қилиб, Афғонистон ҳатто таърифлаб бўлмайдиган гуманитар инқирозга юз тутаётгани ва ҳалокатли фожеа ёқасида эканлигини таъкидлади.

Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Теҳронда ўтказилган Афғонистонга  қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари иккинчи саммитида  сўзлаган виртуал нутқида Эронга бу муҳим учрашувни ўтказгани учун миннатдорчилик билдирар экан,  Афғонистон халқи инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган ва ҳимоя этадиган инклюзив ҳукуматга муҳтож деб айтди.

БМТ Бош котиби ўз сўзларида,  Афғонистон иқтисодиётининг таназзулга учрашининг олдини олиши учун ечим топиш зарурлигига тўхталиб,  бу мамлакат иқтисодиётига молиявий ёрдам кўрсатиш халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузмасдан принсипларни эътибориз қолдирмасдан амалга оширилиш мумкин деб эълон қилди.

Гуттереш шунингнек,  Афғонистон ва минтақа халқи хавфсиз мамлакатни истайди ва бу минтақа ва бутун дунёда тинчлик ва барқарорлик учун ҳаётий зарур деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларининг 2 чи саммитида кеча Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Россия ва Хитой элчилари иширокида Теҳронда бўли ўтди. Саммитда Россия ва Хитой ТИВ раҳбарлари онлайн шаклда қатнашдилар.