АҚШ армияси ҳам гипертовушли қуролини синовдан ўтказди
АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон бу мамлакат армиясининг гипертовушли қуролини синовдан ўтказганини хабар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, кеча Пентагон тарқатган баёнотида, АҚШнинг денгиз ва қуруқликдаги кучлари томонидан ишлатилиши кутилган гипертовушли қуролини Ёто штати синовдан ўтказгании маълум қилди.
Бироқ ўтган ҳафта АҚШнинг Аляска минтақасидаги Кодяк шаҳрида гипертовушли қурол синови ракета двигателидаги носозлик туфайли мувафаққиятсизликка учраганди.
Сўнгги ойларда, АҚШ ҳарбий кучлари Minuteman III баллистик ракета синовини мувафаққиятсизлигини хабар қилиб, бу ракета Калифорниядаги Ванерберг ҳарбий-ҳаво базасидан учирилганида муаммога дуч келганини эълон қилганди.
Бундан олдин АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётидан биринчи гипертовушли ракета синови мувафаққиятсизликка учраганди.
Ракета IGYAM-183 номлананди ва бу синовнинг мувафаққиятсизликка учраганига B-52 бомбардимончи самолётида техник носозлик сабаб бўлганди.