Ғарб давлатлари ядровий келишувга нисбатан конструктив бўлмаган позиция эгалламоқда
АҚШ ва Европанинг Бирагаликдаги ҳаракат режаси келишувига аъзо 3 мамлакат бу келишувни ижро этишдаги ўз ролига ишора қилмай, бу келишувга қайтишларини Эроннинг ҳат-ҳаракатларидаги ўзгаришларига боғлиқлигини иддао қилишди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича. АҚШ ва ядровий келишувга аъзо Европанинг 3 мамлакати кеча тарқатган баёнотида, АҚШнинг бу келишувни тарк этгани ва иш бузишига ишора қилмадилар ва Эроннинг ядровий дастурини ривожлантириши Халқаро хавфсизлик учун хавфли эканлигини даъво қилишди.
Эрон ва Европа иттифоқининг Биргаликдаги ҳаракат режасини қайта ижро этишга тегишли музокараларни бошлаш учун келишувининг бир неча кунидан кейин тарқатилган бу баёнотда Эроннинг ядровий ривожланишлар ва ўз таъбирлари билан провакацион ҳаракатларини иддао қилган ҳолда, биз Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак деб қўшимча қилинган.
Ядровий каллакка эга бўлган 4 мамлакат -АҚШ, Франция, Британия ва Германия раҳбарлари, Эроннинг ядровий мажбуриятларини қисқартириш учун мантиқий фуқаролик асослари йўқлигини иддао қилишди.
Бу давлатлар Эроннинг ядровий фаолиятини давом этиши ва МАГАТЭ текширувларига тўсқинлик қилиш Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиш имкониятини хавф остига қўяди деб даъво қилишди.
Халқароо атом энергияси ташкилотининг Эроннинг барч мажбуриятларига риоя қилаётганини тан олиши билан бир пайтда АҚШ 2018 йилнинг май ойида келишувдан бир томонлама чиқиб кетди.
Ядровий келишудаги европалик томонлар ҳам ўз иддаоларининг аксича бу келишувда ўз мажбуриятларини бажариш доирасида ҳеч қандай жиддий амал қилмаганлар.