Владимир Путин АҚШнинг Европада ракеталарини жойлаштиришига қатъий аксиламал кўрсатишини таъкидлади
(last modified Tue, 02 Nov 2021 07:23:17 GMT )
ноябр 02, 2021 12:23 Asia/Tashkent
  • Владимр Путин АҚШнинг Европада ракеталарини жойлаштиришига қатъий аксиламал кўрсатишини таъкидлади
    Владимр Путин АҚШнинг Европада ракеталарини жойлаштиришига қатъий аксиламал кўрсатишини таъкидлади

Россия президенти АҚШнинг Европада ракеталарини жойлаштиришига қарши чиқиши билан, Россия ҳар қандай ракета таҳдидини қайтаришини маълум қилди.

Кеча Россия президенти Владимир Путин  Сочи шаҳрида мамлакат мудофаа вазирлиги етакичлари билан ўтказган йиғилишида,  АҚШнинг ракеталарини Европада жойлаштирилиши таҳдиддан ўзга нарса эмас деб айтди.

У сўзларининг бошқа қисмида,  Россия  стратегик тенгликни бузадиган хорижий давлатларга муносиб жавоб беришни қўшимча қилди.

Владимир Путин,  Россия Мудофаа вазирлиги вакилларига қилган хитобида, АҚШнинг Европада ўрта масофа ракетларни жойлаштириш режаларидан ҳама хабардор. Бу биз учун катта хавф ва таҳдиддир деб изоҳлади.

Путин сўзларига биноан,  мамлакатнинг такомиллаштирилган ҳаво ҳужумига зид системалари барча турдаги гипертовушли ва баллистик ракеталарининг аниқлаб йўқ қилиш имкониятига эгадир.

Путин шунингдек  ҳукуматнинг қурол-яроқ дастури доирасида сўнгги  4 йил ичида  25 та S-400 зенит-ракета комплекси ва 70 дан ортиқ замонавий қирувчи самолётлар, етказиб берилди ва 20 дан ортиқ S-300 тизимлари ва 90 та самолётлар модернизация қилинди деб эълон қилди.